ХМТ: Мажбурий меҳнатга йўл қўйган амалдор жазоланиши керак
ХМТ: "Мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат амалдорига чора кўрилиши керак"
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) лойиҳа бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат амалдори жазоланиши кераклигини айтган, дея хабар бермоқда Турон24.
29 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида Йонас Аструп ҳам иштирок этган ва маъруза қилган.
"Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон президентининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича фармонини олқишлайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон фуқаролари бундай вазиятларга тоқат қилишмайди ва ҳеч ким қонундан устун эмаслигини тушуниб етишади.
ХМТ Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат даражасидаги амалдорга чора кўрилиши халқаро ҳамжамият учун кучли ва аниқ муждадир. Менга ишонинг, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда рўй бераётган ҳодисаларга биттагина ҳолатга қараб ёки бир ёқлама хулоса чиқармайди, балки ҳукумат бунга қандай муносабатда бўлганига эътибор қаратади.
Ҳозирги вазиятда тўғри қарор қабул қилингани ўта муҳимдир. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати ва раҳбариятига миннатдорлигимни билдираман", – деган ХМТ вакили.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
