Андижонда фастфуддан 37 киши заҳарланди
Андижонда фастфуддан 37 киши заҳарланди
Кеча, 6 июль куни 37 нафар бемор Қўрғонтепа туман Юқумли касалликлар шифохонасига фуқаролар кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган. Беморларга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда улар ўтган 5 июль куни туман марказида жойлашган “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб истемол қилгани маълум бўлди.
Ҳозирда беморларнинг умумий аҳволи қониқарли. Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилди.
“FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда, 3 та шохобча фаолияти шу кунинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси ҳамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
👉 @xushnudbek 👈



