Оққўрғонда 30 дан ортиқ боғча болалари заҳарланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

⚡️ Оққўрғонда 30дан ортиқ боғча болалари заҳарланган. Ҳозиргача нималар маълум?

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари номаълум маҳсулотдан заҳарланган. Касалланганларга “ботулизм” ташхиси қўйилган.

2 августдан 11 августгача интоксикация синдромининг клиник кўринишлари бўлган тарбияланувчилар пойтахт ва Тошкент вилоятидаги турли касалхоналарга жойлаштирилган.

7 август куни заҳарланган болалардан бири вафот этгани айтилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифокорлари томонидан бемор ўлимига икки томонлама ўчоқли пневмония, юрак қон-томир етишмовчилиги ва мия шиши ташхиси қўйилди.

13 август ҳолатига тиббиёт муассасаларида жами 21 нафар тарбияланувчи даволанаётгани, улардан 1 нафарининг ҳолати ўта оғир, 1 нафари оғир, 6 нафари ўрта оғир ва 13 нафар беморнинг ҳолати ўртача экани айтилди (13 август куни соат 16:00 ҳолатидаги маълумот).

14 август куни президент топшириғига биноан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Оққўрғон туманидаги 5-сонли боғча тарбияланувчиларининг касалланиши билан боғлиқ ҳолатни жойига бориб ўрганди.

Болалар айнан қандай турдаги маҳсулотдан заҳарлангани ҳозирча маълум эмас.

Боғча тарбияланувчиларининг заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@xushnudbek👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek