Олмалиқда 50 га яқин фуқаро музқаймоқдан заҳарланди
Олмалиқда 50 га яқин фуқаро музқаймоқдан заҳарланди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати кузатилган. Маълум бўлишича, З6 нафар бемор Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
31 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Ўртача аҳволдаги 5 нафар бемор даволанишда қолмоқда.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган ўртача оғирликдаги 1З нафар бемор мавжуд.
Текширувларда оммавий заҳарланишга хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқнинг истеъмоли сабаб бўлганлиги аниқланган.
Айни пайтда вазият юзасидан суриштирувлар давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги.

