Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта оширилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

❓Тиббиётчилардан берилаётган савол: бизнинг ойлигимиз 2 марта ошадими?

✅ ЖАВОБ: ҳа, 2 марта ошади.

Иш ҳақлари 12 фоизга ошгани тўғрисидаги хабардан кейин тиббиётчилардан кўплаб саволлар келиб тушди. “Яқинда бизнинг иш ҳақларимиз 10-15 фоизгача ошган эди. Шунда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12% ошгани бизга ҳам тааллуқлими?”

Мазкур савол билан мурожаат қилиб, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримовга мурожаат қилдим. Унинг берган тушунтиришига кўра, тиббиёт ходимларининг ойлиги аввал 2022 йил 17 майдаги Президент фармони асосида 10-15 фоизга оширилади. Сўнгра кечаги фармон асосида яна 12%га оширилади.

Масалан, 3 млн сўм иш ҳақи оладиган тиббиёт ходимининг ойлиги дастлаб 15% га ошади дейлик, шунда 3 млн 450 минг сўм бўлади. Кейин бу сумма яна 12% ошади ва якунда жами 3 млн 864 минг сўм бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2197
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek