Тиббиёт талабаларига иш ҳақи тўланиши маълум қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Бир мурожаат изидан

Андижон давлат тиббиёт институтининг наманганлик талабаларидан шу кунларда жуда кўплаб мактублар олдим. Мурожаатда айтилишича, 200 нафардан ошиқроқ талабалар Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларига ойлик иш ҳақи тўлаш ваъдаси билан, ўқишдан ажратилиб, ишга юборилган. Аммо бугунга келиб, айрим шахслар уларга ойлик тўланмаслиги, бу амалиёт эканлигини айтишмоқда.

Мазкур масалада Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан боғланиб, вазиятга аниқлик киритдим. Уларнинг маълум қилишича, ваъда ўз кучида, уларга албатта ойлик иш ҳақи тўланади. Фақат буни ҳуқуқий томондан асослантириш жараёни бироз вақт олгани учун, ойлик тўлаш кечиккан. Ушбу масала вазирликнинг жиддий назоратига олинди, тез орада ижобий натижа бўлиши айтилди.

Хуллас, ҳурматли талабалар, хавотир олманг, сизларга албатта ишлаган муддатингиз учун ойлик иш ҳақи берилади. Бироз кутиб туринг, агар мабодо, яна натижа бўлмаса, хабар қиларсиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1767
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek