Тиббиёт ходимлари учун янги иш тартиби ва тўловлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Коронавирусдан даволайдиган шифокорлар “вахта” усулидан кунбай иш тартибига ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича, шу йилнинг 20 август санасидан қуйидаги тартиб жорий этилади:

- коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик “вахта” усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтилади;

- иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:

- шифокорларга 25,0 млн. сўм;
- ўрта тиббий ходимларга 15,0 млн. сўм;
- кичик тиббий ходимларга 10,0 млн. сўм;
- бошқа ходимларга 5,0 млн. сўм

миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.

Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолиниши ҳамда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.

Вазирлик бу масала юзасидан қўшимча маълумотлар бериб боради.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek