Бухорода тест синовлари учун очиқ майдонлар ҳозирланди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0






Бухоро вилоят ҳокимлигининг хабарига кўра, тест синовлари учун “Бухоро” ўйингоҳида 1 минг 80, “Умид” спорт-соғломлаштириш маркази стадионида 1 минг 260, “Дилкушо” теннис мажмуаси кортларида 960 кишига мўлжалланган жой ҳозирланди.
Хаёлимга келган фикрлар:
👉 ҳудуд катталигининг ҳисобига жорий йилда назорат қилиш бироз қийин бўлади;
👉 1 ой жазирама қуёш тиғида ёки ёмғир остида парта ва стулларга жуда жиддий зиён етади, тестдан кейин мактаблар бундан фойдалана оладими, йўқми, Худо билади;
👉 мабодо тест куни ёмғир ёғиб қолса, ўша смендаги синовларнинг тақдири нима бўлади? Бошқа кунга қолдириладими?
👉 ёки тест бошлангач, синовларнинг ярмига келиб кутилмаганда ёмғир ёғиб юборса, нима бўлади? Ахир ёмғир саволлар ва жавоблар китобига зиён етказади, минглаб абитуриентлар қоғозлари билан бирга панароқ жойга олинадими? Тартибсизлик бўлмасмикин?
Умуман олганда жорий йилда анча қийин бўлади. Ташкилотчилар учун ҳам, абитуриентлар учун ҳам. Номинг ўчсин пандемия!
👉 @xushnudbek 👈



