Тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди
Matn6-avgust, 2020, 20:581 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
❗️Тест синовлари стадионларда бўлади
Бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда айтилган муҳим гаплар:
➖ тест синовлари Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилади;
➖ имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилади, шунда барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин;
➖ имтиҳонларнинг санаси ҳали аниқ эмас, тест саналари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология хизматининг эпидемиологик вазият борасидаги хулосасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
👉 @xushnudbek 👈
