Тест синовлари учун фанлар мажмуаси тасдиқланди
Фанлар мажмуасига оид фикрлар
Бугун жорий йилги тест синовларида тушадиган саволлар бўйича фанлар мажмуаси эълон қилинди. Энг аввало таъкидлаш жоизки, агар хотирам панд бермаётган бўлса, яқин 10 йилда фанлар мажмуаси энг эрта эълон қилинди. Аввалги йилларда ҳар доим фанлар мажмуаси жуда кеч, имтиҳонга саноқли вақт қолганда маълум қилинар, бу эса абитуриентларга катта муаммоларни келтириб чиқарар эди. Масалан, ўтган йили 24 июнда эълон қилинганди.
Бу ҳақда илгари ҳам кўп гапирганмиз, ниҳоят масъуллар тўғри хулоса чиқаришаётгани қувонарли ҳолат. Лекин гап келганда айтиш керак, март ойи ҳам кеч аслида. Менимча, фанлар мажмуаси ўқув йили бошида, яъни сентябрь-октябрь ойларида эълон қилиниши керак. Шунда абитуриентлар келгуси йилги тест синовлари учун қайси фанлардан тайёрланишини олдиндан билишади ва шунга қараб кучларни тўғри тақсимлашади.
❗️Фанлар мажмуаси жорий йилда 5 та фандан имтиҳон бўлишини расман тасдиқлади.
Демак, илк маротаба тест синовлари 2 та блокдан иборат бўлади: мажбурий фанлар блоки (3 та фан) ҳамда мутахассислик блоки (2 та фан).
👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.
👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):
1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.
👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди).
Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;
👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади.
👉 @xushnudbek 👈


