13-mart kuni umumxalq xayriya hashari o‘tkaziladi
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
https://t.me/uzauz/805
Ҳукуматнинг тегишли фармойишида (96-F, 10.03.2021й) қуйидагилар алоҳида қайд этилган:
👉 умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
👉 автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатьий назоратга олиш;
👉 ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга йўл қўйган мутасаддиларга жазо чораларини қўллаш.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

