Жаннатдаги қасрлар хайрия лойиҳаси ҳақида
Xushnudbek.uzVideo13 daqiqa0tahrirlanganБарчага хайрли кун, хайрли ҳафта.
Ютубда бир видео кўриб қолдим ва сиз билан ҳам қувонч, ҳам бироз қайғу аралаш улашгим келди.
Бир гуруҳ саховатпеша юртдошларимиз республика бўйлаб “Жаннатдаги қасрлар” хайрия лойиҳасини амалга оширишмоқда ва эҳтиёжманд оилаларга ҳашар йўли билан уй қуриб беришяпти. Юқоридаги роликда Тошкент вилояти Бўка туманидаги айни шундай акциядан лавҳалар акс этган.
Қувончли томони шундаки, яхшилик йўлида юзлаб юртдошларимиз бирлаша олган, ҳаёт синовларида муаммоларга дуч келган муҳтож ватандошларимизга ёрдам қўлини чўзишган, умуман олганда жуда бир катта ва гўзал натижа кўрсатишган. Қойил. Шу ишга бош қўшган барча барака топсин.
Мен учун қайғули томони эса, бундан бехабар қолганим ва шундай яхши ташаббусга ҳисса қўша олмаганимдир. Аллоҳ насиб, кейинги хайрия-ҳашар акцияларида фаол иштирок этишга, сизларни ҳам бохабар қилишга ҳаракат қиламан.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1542
