Сурхондарёда соғломлаштириш акцияси ва сайёр қабул ўтмоқда

Video17-aprel, 2022, 17:343 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғломлаштириш акцияси ўтказилмоқда. Бу сафар ССВ вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоятда муаммоли масалаларда келган мурожаатчиларни қабул қилишган.

Акция доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги «Соҳил» болалар оромгоҳида бошланган сайёр тиббий қабул бўлиб ўтяпти. Худди ўтган сафарги Чироқчи туманидагидек.

Саломатлигидан шикояти борлар электрон рўйхат асосида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари кўригига йўналтириляпти.

Шунингдек, юқори технологик амалиётлар талаб этиладиганларга эса шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириляпти.

Бундан ташқари, ҳозиргача вилоятда 100 нафарга яқин оғир беморларда давлат ҳисобидан мураккаб операциялар ўтказилибди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 426
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek