ССВ тиббиёт ходимлари ойлигидан ушлаб қолишга муносабат билдирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

ССВ соҳа ходимлари ойлигидан ушлаб қолиш ҳолатларига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг турли ассоциация ва нашрларга ўз ойлик маошидан маблағ ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризалари тарқалган эди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатлар ўрганилаётгани ва камчиликка йўл қўйган масъулларга тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Тиббиёт соҳасида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, шифокор ва ҳамшираларнинг иш ҳақидан асоссиз ва “ихтиёрий” тарзда турли ушланмалар олиб қолинишига йўл қўйилмайди, дейилади хабарда.

☎️ Соҳа ходимларидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ёки иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолиш ҳолатлари кузатилса вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.

❗️Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 639
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek