Бунёдкор стадиони олдида текин ифторлик ҳақидаги хабар ёлғон
Айрим Телеграм каналлари сохта шов-шув қилиш мақсадида «Бунёдкор» стадиони олдида текин ифторлик тарқатишяпти, деган ёлғон хабарни тарқатмоқда.
Бу ҳақида «Саховат» гуруҳи админлари берган маълумотга кўра, «Рамазон туҳфаси» акцияси фақатгина Тошкент вилоятининг 13 май куни Зангиота тумани, 20 май куни Тошкент тумани, 27 май куни Қибрай туманидаги мазлум, мискин, ночор оилалар учун ўтказилмоқда ва ушбу оилаларнинг аниқ РЎЙХАТИ бор, фақат шу рўйхат бўйича тарқатилади.
Аммо ёлғон хабар натижасида умидвор бўлган бошқа инсонлар ҳам келишмоқда ва бу турли тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.
Илтимос қилардикки, ёлғон хабарни бошқаларга улашманг ва аксинча кимдир тарқатганини кўрсангиз асл ҳолат ҳақида унга ҳам хабар беринг.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 😢 4

