Болалар кунига пул тарқатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Matn30-may, 2022, 12:371 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️“Болалар кунига пул тарқатиляпти” деган хабарлар ёлғон

Интернетда бекорчилар томонидан кўп ёлғонлар тарқатилади. Айниқса текин пул ҳақидаги гаплар яшин тезлигида тарқалади. Негалиги тушунарли.

Бугунги кунда Президент қарори асосида пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга вилоятларда 300 минг сўм, Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатиш бошланган.

Бундан ташқари, кам таъминланган оилалар реестрига киритилган, 18 ёшга тўлмаган 4 милиондан ортиқ болаларга 200 минг сўмдан нафақа берилади.

Балки шу қарорни нотўғри тушуниш сабаблидир ижтимоий тармоқларда «Болалар куни муносабати билан ҳаммага пул тарқатиляпти» деган гап-сўзлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар мутлақо ёлғон. Фақат юқоридаги тоифаларга пул тарқатилмоқда холос. Уни тарқатишни ҳам тегишли давлат ташкилотлари ўзи ташкил қилмоқда.

❗️Ҳамма болага текин пул тарқатиляпти, деб нотўғри тушунманг.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 823
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek