ДТМ диагностик тестлар учун буюртмаларни тўхтатди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

ДТМ диагностик тестлар учун буюртмалар қабул қилишни тўхтатди

Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кўплаб тест синовларига қисқа вақт қолгани сабабли диагностик тест хизматини тўхтатиш зарурати юзага келди, деб хабар бермоқда ДТМ.

Маълумот учун мазкур пуллик (15 минг сўм) диагностик тест хизмати ДТМ томонидан жорий йил бошида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари форматида йўлга қўйилган эди.

📅 my.dtm.uz сайти орқали диагностик тест материалларига буюртмаларни қабул қилиш 30 май куни 10:00 да якунланади.

Бунда e-DТМ тизими ишлашда давом этади ва талабгорлар @e_dtm_bot телеграм боти орқали тест материалларига онлайн буюртма беришлари мумкин бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 683
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek