Реал Мадрид Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди
“Реал Мадрид” Европа чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” устидан кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга Винисиус муаллифлик қилди.
Шу тариқа “Реал” ўз тарихида ўн тўртинчи марта ЕЧЛ соҳибига айланди ва энг яқин таъқибчиси “Милан”дан 2 баробарга ошиб кети.
Карло Анчелотти 4 марта ЕЧЛ ютган биринчи мураббийга айланди (“Милан” билан 2003 ва 2007, “Реал” билан 2014 ва 2022).
Карим Бензема, Иско, Дани Карвахаль, Марсело, Лука Модрич, Тони Крос, Каземиро, Начо ва Гарет Бейл 5 марта ЕЧЛ ютган футболчиларга айланишди ва Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлашди.
“Реал Мадрид”нинг барча мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.
Тибо Куртуа финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Дарҳақиқат агар Куртуа бўлмаганда “Ливерпуль” йирик ҳисобда ютиши мумкин эди. Куртуа нақ 9 та сейв амалга ошириб, рекорд қўйди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2809

