ЕЧЛда дастлабки ярим финалчилар аниқланди

Albom13-aprel, 2022, 11:142 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

ЕЧЛда дастлабки ярим финалчилар аниқланди

Кеча тунда бўлиб ўтган баҳсларда икки испан жамоаси ярим финал масаласини ҳал қилишди.

“Реал Мадрид” биринчи ўйинда меҳмонда 3-1 ҳисобида ғалаба қозонгандан кейин кўпчилик “Челси”да имконият йўқ деб ҳисоблаганди. Аммо лондонликлар ажойиб ирода ва чиройли ўйин кўрсатишди ҳамда Сантьяго Бернабеуда ҳисобни 3:0 кўринишга келтиришди. Сўнгги дақиқаларда “Реал” Модричнинг супер тўп узатишидан сўнг битта гол кирита олди ва мағлубиятдан қутилиб қолди. Қўшимча таймларда яна Бензема катта саҳнага чиқди. Яна бош билан гол.

Ҳисоб 2:3. “Реал” ярим финалда.

Чорак финалнинг энг катта сенсациясини эса “Вильярреал” кўрсатди. Унаи Эмири шогирдлари иккита ўйинда ҳам “Бавария”дан мағлуб бўлмади. Кеча “Бавария” ўз майдонида ҳам “сариқ сув ости кемаси”ни таслим қила олмади.

Ҳисоб 1:1 ва “Вильярреал” ярим финалда.

Бугунги баҳсларда қолган иккита ярим финалчи номи маълум бўлади.

Ливерпуль — Бенфика (3:1)
Атлетико М — Манчестер Сити (0:1)

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 888
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek