5 йил стажи бор хотин-қизлар учун имтиёзли квота тартиби
0:00 / 5:19
❓5 йил стажи бўлган хотин-қизлар контракт асосида ўқишга қабул қилинар эканми?
Шу кунларда мана шундай саволлар кўпайгани сабабли, тушунтириш бериб ўтмоқчиман.
Биринчидан, бу таклиф ҳозирча шунчаки лойиҳа.
Мана бу ерда муҳокама қилинди.
https://regulation.gov.uz/uz/d/59490
Иккинчидан, кўпчилик ўйлагандек, 5 йил стажи бор барча хотин-қизлар ўқишга қабул қилинмайди. 500 та квота ажратиляпти холос. Яъни ўрта-махсус маълумотга эга, 5 йил тажрибаси бор 100 минг нафар аёлларга тавсиянома берилган бўлса, уларнинг энг юқори балл олган 500 нафари алоҳида квотада киради, қолганлари умумий тартибда қатнашади.
Учинчидан, ушбу аёллар имтиҳонсиз киради деган тасаввур ҳам нотўғри. Ҳамма қатори тестга кириб чиқишади ва юқори балл олганлари киради.
Қолгани юқоридаги аудио хабарда тушунтирилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 916


