Бола пулини ижтимоий шартнома орқали бериш режалаштирилмоқда

Matn27-iyul, 2022, 19:271 daqiqa1 koʻrish

Келгусида бола пулини ижтимоий шартнома орқали бериш режалаштирилмоқда

Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясига кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаларини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш йўлга қўйилади.

Ижтимоий шартномада кам таъминланган оилалар томонидан фарзандларининг мактабдаги давоматини ва боғчага боришини таъминлаш ҳамда бириктирилган поликлиникадан мажбурий вакциналарни ўз вақтида олиши каби шартларни белгилаш назарда тутилмоқда.

Тегишли мутасадди ташкилотлар ижтимоий шартнома орқали оилаларни камбағаллик ҳолатидан чиқаришга ва қайта камбағалликка тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган қўшимча дастурлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek