Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича янги қоидалар

Matn26-iyul, 2022, 18:502 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzПрезидент фармонига кўра, Молия вазирлиги таркибида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма ҳисобидан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий…

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича янги қоидалар маълум бўлди. Янгилик фақат нодавлат ташкилотлар ходимларига тааллуқли

Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси" 12-бандида Ҳукуматга қуйидагилар назарда тутилган вақтинчалик низомни тасдиқлаш топшириғи берилган:

➖бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми тўланади;

➖фуқаронинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан бевосита олдинги ва бевосита кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;

➖ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси белгиланган миқдорининг қолган қисми унинг иш ҳақидан келиб чиқиб, иш берувчилар ҳисобидан тўланади;

➖бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ходимларга умумий иш стажи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақаларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллари ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш назар тутилади.

❗️Демак, бюджет ташкилотлари ходимлари учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланишида деярли ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Аммо бюджет ташкилоти бўлмаган, ташкилий шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар ходимлари бўлган аёлларга 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан кафолатланган нафақа тайинлаш (бир қисмини) тизими йўлга қўйилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek