Ўзбекистонда Ҳашар-2018 ижтимоий акцияси ўтказилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Сиз ҳашарда фаол бўлинг, биз буни ТВда кўрсатамиз!
Ҳашар – элга ярашар, дейди доно халқимиз. Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади.
Барчамизга маълумки, Ҳукумат қарорига асосан жорий йилнинг 18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Шунга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳашар давомида халқимизга янада кўтаринки кайфият улашиш мақсадида «Ҳашар-2018» ижтимоий акциясини ташкиллаштирмоқда.
Ижтимоий акцияда иштирок этиш учун маҳалла, корхона ва ташкилотларда ёки бошқа ижтимоий объектларда олиб борилган умумхалқ ҳашаридан фото ёхуд видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда #hashar2018 ҳештеги билан эълон қилиш кифоя.
Бундан ташқари фото ёки видео файлларни Телеграмдаги @hashar2018 профилига ҳам юборишингиз мумкин.
Юборилган фотосурат ва видеолавҳалар «Ўзбекистон 24» ҳамда МТРКнинг бошқа телеканаллари орқали намойиш этилади.
Барчага ҳашарда куч-қувват ва ғайрат тилаймиз!
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

