AKSU ресторанида хайрия акцияси ўтказилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Овқатланинг ва хайрияга ҳисса қўшинг
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда "Что? Где? Когда?" кўрсатувига Умар р.а. ҳақида Тошкентдан юборилган видеосавол роса айланди, кўрган бўлсангиз керак.
Ушбу савол муаллифи Фарҳодбек Ортиқов билан анчадан буён қадрдонмиз. Улар ҳозирда яна бир дўстим, моҳир ошпаз Баҳриддин Чустий билан ҳамкорликда “AKSU” ресторанлар тармоғини юритишади.
Эртага - 19 январь, якшанба куни "AKSU" ресторани 1 ёшга тўлганлиги ва янги филиал очилиши муносабати билан, AsiaUz савдо марказида жойлашган янги тармоғида хайрия акцияси ташкил этилар экан.
Кун мобайнида мижозлар, айниқса болалар учун турли хил тадбир ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади, шунингдек кунлик савдо тушумининг барчаси Республика гематология ва қон қуйиш шифохонасида кам таъминланган болаларнинг дори воситалари учун сарфланади.
Эртага барчангизни AsiaUz савдо марказидаги “AKSU” ресторанига таклиф этамиз. Келинг, мазали овқатлардан тановул қилинг ва хайрияга ўз ҳиссангизни қўшинг.





