Ўзбекистонда Humo Air авиакомпанияси ташкил этилади

Matn18-yanvar, 2020, 12:031 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади

Бош вазир лавозимига номзоди илгари сурилган Абдулла Арипов ўзининг ҳукумат раҳбари лавозимидаги фаолиятида амалга оширилиши режалаштирилган дастур ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади.

«Ўзбекистонда «Humo Air» авиакомпанияси ташкил этилади. Авиакомпания аввалига республика ичида, амалдагидан анча арзон нархда мунтазам авиарейсларни амалга ошириши мўлжалланган. Президентимиз бу борада ҳукуматга жиддий топшириқ бердилар. Бу вазифани 2020 йилда ташкиллаштириб, бажарамиз», - деди А.Арипов.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek