Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг концерти
Халқаро форумлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт дастури бошланмоқда.
Унгача икки давлат раҳбарлари қисқа нутқ сўзлади. Президентларнинг бир-бирига жуда самимий, ортиқча буёқлардан ҳоли, ҳақиқий дўст ва қардош сифатида янграган сўзлари ҳар бирингизни тўлқинлантириб юборган бўлса керак. Шахсан менга жуда ёқди, этларим жимирлаб кетди. Ён қўшнинг, жон қўшнинг, дея бежизга айтишмаган. Тожиклар билан дўстлигимиз абадий бўлсин!
Энди эса навбат концертга. Бугун Шавкат Миромонович оммавий ахборот воситалари учун брифингда "бугунги концертни албатта кўриш керак, катта тайёргарлик кўрилган" деб таъкидлаб ўтгандилар. Катта қизиқиш билан кўрамиз концертни.
