Тошкентдаги коронавирус тақсимлаш марказлари манзиллари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Ўзида коронавирус аломатларини сезганлар қаерга мурожаат қилиши керак? Бўш жой борми?

Афсуски ўртада бир шундай вазият бўлдики, коронавирусга чалинган фуқаролар қаерга боришни билмади, борган жойлари лиқ тўлалиги учун қабул қилишмади, 1003 га қўнғироқ қилса, ҳеч ким келмади.

🤷🏻‍♂️ Вазият ҳозир қандай?

Айтишларича, кўз тегмасин, ҳозир ажиотаж бироз пасайган. 1003 га бўлган қўнғироқлар ҳам каррасига камайган, махсус шифохоналарда бўш жойлар ҳам етарли.

Биргина мисол, Тошкент шаҳрида коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида катта павильонларда 4 та саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинган эди.

Бу 4та масканда жами 3 минг 84 та ўрин яратилган бўлса, ҳозирда 1 минг 843 та (59%) бўш ўрин мавжуд.

❓Манзиллари қаерда?

Хўш, ўша 4та саралаш ва тақсимлаш марказларининг манзили қаерда?

✅814 ўринли “Ўзэкспомарказ” 1-2 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

✅1 000 ўринли “Ўзэкспомарказ” 3-4 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

✅750 ўринли “Универсал” спорт мажмуаси (Юнусобод тумани, Корхожиота кўчаси, 2А-уй);
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

✅520 ўринли “Ёшлик” спорт мажмуаси (Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси, мўлжал: “Пахтакор” метро бекати).
📍Google Xarita бўйича аниқ манзил

🚘 Бу ерга ўзи борса ҳам бўладими?

❗️Ҳа, мумкин!

Ўзида “COVID-19” аломатларини сезган ёки бу касалликка чалинган фуқаролар ушбу масканларга уч йўл билан, яъни :
➖тез тиббий ёрдам машинасида;
➖оилавий поликлиника қошидаги мобил бригада ёрдамида;
➖ўзлари боришлари мумкин бўлади.

‼️ Эслатма: Борди-ю, касаллик енгил, аломатларсиз кечаётган бўлса, бундай беморларга керакли дори воситалари ва тавсиялар берилиб, улар уйда даволашга ўтказилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek