Тест синовлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Давлат тест маркази сайтидаги Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Турон марказий стадиони ҳақида маълумот…

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинди
#abituriyent

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Саҳифада қуйидаги маълумотлар акс этган:

✅ Стадион ёки хиёбоннинг расми;
✅ Ҳудудга кириш жойлари;
✅ Стадион ёки хиёбон номи;
✅ Стадион ёки хиёбон манзили;
✅ Сектор рақами;
✅ Тест топширадиган гуруҳлар;
✅ Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар:
👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_2020

Cаҳифада тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek