Toshkent davlat yuridik universiteti moliyaviy hisoboti

Albom27-avgust, 2020, 10:592 daqiqa0 koʻrish

Тошкент давлат юридик университети молиявий ҳисоботларини очиқ эълон қилди

2019 молиявий йилида университет даромадлари жами 79 млрд 323,7 млн. сўмни, харжатлари эса 72 млрд 502,2 млн. сўмни, соф фойда 6 млрд 821,5 млн. сўмни ташкил этди.

Даромадларнинг асосий қисми ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бўлиб 67 млрд 729,2 млн. сўмни (85,4%) ташкил қилди. Шу жумладан табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов контракт шаклидан 36 млрд 608,6 млн. сўм.

Энг катта харажатлар иш ҳақи фондига сарфланган бўлиб, ушбу харажатлар 42 млрд 086,1 млн. сўмни (58,0%) ташкил этди.

Талабалар учун стипендия тўловларига 10 млрд 816,5 млн. сўм (14,9%), коммунал харажатлар ҳамда сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, шунингдек ижара учун 3 млрд 569,9 млн. сўм (4,9%), товар ва хизматлар ҳамда асосий воситаларга ҳисобланган эскиришларга 6 млрд 375,7 млн. сўм (8,9%) ва бошқа харажатларга 8 млрд 939,8 млн. сўм (12,3%) сарфланган.

P.S.: бошқа ОТМлардан ҳам мана шундай ташаббус кутиб қоламиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek