Эмомали Раҳмон яна президентликка номзодини қўйди
Foto26-avgust, 2020, 23:031 daqiqa0 koʻrish
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон яна бир марта президентлик сайловларига ўз номзодини қўйди
Бугун Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон президентликка номзод сифатида илгари сурилган.
Сайловлар 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бугунгача 4 та сиёсий партия ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси президентлик сайловига ўз номзодларини кўрсатган. Тожикистонда президент 7 йилга сайланади.
Эмомали Раҳмон 1994 йилдан буён президентлик курсисини эгаллаб турибди.
👉 @xushnudbek 👈

