Айрим болаларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

⚡️ Айрим тоифа фуқароларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан тарқатилади

Шавкат Мирзиёев «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Қарорга биноан, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:

➖ моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
➖ ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Юқорида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek