ЎзДЖТУга янги ректор тайинланди
Foto26-avgust, 2020, 17:541 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди
Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Азизов Улуғбек Ботирович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университет матбуот хизматига таяниб, ЎзА (@uzauz) хабар берди.
У.Азизов 2016 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот ўрнида, университетнинг аввалги ректори Ғанишер Раҳимов апрель ойида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган эди.
👉 @xushnudbek 👈


