Мактаблар очилиши бўйича ота-оналар сўровномаси натижалари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Ниқоб тақиш, антисептикдан фойдаланиш ва ҳудудлар кесимидаги сўровнома натижалари диаграммалари
Фарзандларнинг қайси синфда ўқиши ва мактабларни анъанавий шаклда очиш бўйича овоз бериш натижалари
Мактаблар очилиш муддати ва пандемия даврида фарзандларни мактабга юбориш бўйича сўровнома натижалари

Ота-оналар ўртасида ўтказилган онлайн сўровномага 1 кунда 24 минг 773 та жавоб келиб тушди.

«Мактаблар ўз фаолиятини сентябрь ойидан анъанавий шаклда тиклашини истайсизми?» деган саволга 50% ота-оналар - ҳа, 50%и - йўқ, деб жавоб беришди. Мутлоқ тенглик!

«Мактаблар қайси санадан ўз фаолиятини қайта тиклашини истайсиз?» деган саволга 48,6% "пандемиядан кейин", 23,7%и 7 сентябрдан, 18,6%и 14 сентябрдан, 9,1% жавоб берувчилар эса, 2 октябрдан дея белгилашган.

51,2% ота-оналар мактаблар фаолияти коронавирус пандемияси тугамагунига қадар тикланса, фарзандини мактабга юбормаслигини билдирган бўлса, 48,8%и юборишга рози бўлган.

Ниқоб тақиш ва антисептик масаласида 93,6% ҳамда 94,7% овоз берувчилар розилик билдиришган.

Респондентларнинг 20,4%и Тошкент шаҳридан, 13,2%и Тошкент вилоятидан, 9,2%и Фарғона, 9%и Қашқадарё, 6,5% Самарқанд, 6,3%и Бухоро, 5,9%и Наманган, 5,6%и Хоразм ва бошқа ҳудудларда яшашини билдирган.

Сўровнома давом этади.

➖ СЎРОВНОМАНИ ТЎЛДИРИШ ➖

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek