Мактабларни дезинфекция воситалари билан таъминлаш тартиби

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Халқ таълим вазирлиги хабари:

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга вилоят ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.

Шу сабабли мактабларда таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчилар томонидан харид қилинмаслигини, ота-оналар томонидан эса фақатгина фарзандининг санитария-гигиена қоидаларига риоя этишлари учун тиббий ниқоб ва шахсий антисептиклар билан таъминланишини маълум қиламиз.

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларга пирометр, дезинфекция воситалари, дозаторлар ҳамда антисептиклар марказлашган ҳолатда етказиб берилади.

❗️Ҳурматли ўқитувчиларимиздан мактабларида бу каби ҳолат кузатилаётган бўлса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek