2 сентябрдан мактаб очилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Мактаблар очилиши ҳақидаги ёлғон хабар акс этган скриншот устига қизил рангда Ёлғон деб ёзилган

❗️2 сентябрдан мактаб очилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Интернетда 2 сентябрдан мактаблар очилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Халқ таълими вазирлиги масъул вакилининг ЎзАга (@uzauz) таъкидлашича, мазкур тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мактаблар қачондан очилиши ҳозирча номаълум. Бу ҳақдаги тегишли қарорни Махсус комиссия қабул қилади.

ЎзА аввалроқ мактаблар очилишига оид 3 та сценарий кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди. Булар:

👉 Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

👉 Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

👉 Учинчиси, гибрид сценарийда мактаблар очилади. Ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб ишланади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилади, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek