5 йил стажга эга ходимларнинг ОТМга қабули тартиби

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
5 йил иш стажига эга фуқароларни ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати, 1-бет
5 йил иш стажига эга фуқароларни ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати, 2-бет
5 йил иш стажига эга фуқароларни ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати, 3-бет

⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид

#abituriyent

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди. Жами 74 та ташкилот бор рўйхатда.

➖ бунинг тартиби мана бу Низом асосида амалга оширилади:
https://t.me/xushnudbek/2633

➖ рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимига тавсиянома бериши мумкин;

➖ тизимда асосий иш жойи сифатида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ТАВСИЯНОМА БЕРИШ тизимнинг шахсан биринчи раҳбари томонидан амалга оширилади;

➖ суҳбат натижаларига кўра сиртқи (5 йил) ва кечки (4 йил) шаклга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek