Чет тилларидан имтиҳонлар ўрнига тестлар ўтказилади

Matn13-avgust, 2020, 19:491 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Чет тилидан кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади

#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ, барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тиллари каби бошқа чет тилларидан ҳам кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

Бу қайси тиллар?

Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топшириши белгиланган эди.

Энди ушбу тиллардан ҳам тест олинадиган бўлди. Тест саволлари ДТМ томонидан шакллантирилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek