Abituriyentlarga qo‘shimcha yo‘nalishlarni tanlash imkoni berildi

Matn13-avgust, 2020, 19:351 daqiqa0 koʻrish

❗️Ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга яна йўналишларни танлаш имконияти берилади

#abituriyent

Давлат қабул комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ, касбий (ижодий) имтиҳонлари тест синовига алмаштирилган 12 та йўналишга ҳужжат топширган абитуриентларга фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча яна тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти бериладиган бўлди.

Ушбу абитуриентлар ‼️ 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам)‼️ қадар abitur.dtm.uz порталидаги шахсий кабинетига кириб, тўғри келадиган яна бошқа қўшимча йўналишларни танлаши мумкин.

ЭСЛАТМА: абитуриентлар ўзлари аввал танлаган йўналишини ўзгартира олмайди. Яъни масалан журналистикага топширганлар фикрини ўзгартириб, молияга ўтказиб юбора олмайди. Улар фақат журналистикага тўғри келадиган бошқа йўналишларни қўша олади холос.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek