5 йил стажга эга ходимларни ўқишга қабул қилиш тартиби

Matn10-iyul, 2019, 09:432 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби қабул қилинди, шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати янгиланди (рўйхат пастдаги суратда, янги ташкилотлар сариқ рангда).

Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

• Тавсиянома бланкасининг шакли
• Қабул қилиш тартиби

Тавсияномани шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Жамшид Қўчқоров тавсия беради. Ва ҳ.к.

❗️Катта тизимда хоҳловчилар кўп бўлиши аниқ, улар орасидан 100 нафар ходимни танлаб олиш жараёни қай даражада шаффоф ва коррупциядан ҳоли бўлади, буниси ҳозирча бизга қоронғу. Раҳбарларга инсоф берсин, деймиз холос.

Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.

Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Тавсиянома олган ходимлар 10 августгача (шу куни ҳам) қуйидаги ҳужжатларни топширади:
- ариза;
- диплом ёки шаҳодатнома;
- паспорт нусхаси (оригинали кўрсатилади);
- 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
- меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган кўчирма;
- иш жойидан тавсиянома;
- ташкилотнинг тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Тавсиянома олган ходим-абитуриентлар учун суҳбатлар 20 августга қадар ўтказилади.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek