Мактабларнинг 1-синфига қабул 20 июндан бошланади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМактабларнинг 1-синфига қабул 20 июндан бошланади
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари 31 июлга қадар давом этади.
Умумтаълим мактабларининг шароитидан келиб чиқиб, бўш ўринларга микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 1-15 август кунлари амалга оширилади.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда, қолган ҳудудлар анъанавий шаклда (бевосита мактабда) амалга оширилади.
❗️Маълумот учун 2022-2023 ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 580





