Anorbank Ўзбекистондаги илк рақамли банк бўлади

Matn26-avgust, 2020, 11:371 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Ўзбекистондаги илк рақамли банк

«Anorbank» Ўзбекистонда рақамли форматда фаолият юритадиган илк банк бўлади. Регулятор — Марказий банк мазкур янгича форматдаги банкка мамлакатда фаолият юритиши учун лицензияни тақдим этибди.

Бу қувонарли хабар дейиш мумкин. Нима учун?

Биринчидан, хорижда бундай амалиёт анчадан буён бор ва жуда кўплаб банклар аллақачон, офиссиз, яъни онлайн форматда иш олиб боришади. Ҳозирги пандемия шароити онлайн, масофадан кўрсатилаётган хизматлар қанчалик муҳимлиги ва Ўзбекистонда бу борада қилиниши керак бўлган ишларни кўрсатиб берганди. Шу маънода масофадан ишлайдиган банк жуда ҳам зарур.

Иккинчидан, онлайн банк дегани бу, бир неча қиммат нархлардаги биноларга (уларнинг ижараси, солиқлар, коммунал ва бошқа тўловлар) ҳожат йўқ. Шу билан бирга ортиқча ходимларга эҳтиёж қолдирмайди. Буларнинг барчаси банкнинг қўшимча харажатларини кескин қисқартиради ва бу орқали банкнинг мижозларга хизмати ҳам арзон бўлади. Якунда мижоз ютади.

Айтишларича, Anorbank инновацион чакана маҳсулотларни ривожлантириш ва кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги форматини жорий этишни режалаштирмоқда. Янгича форматда иш бошлаётган жамоага фаолиятида омад тилаб қоламиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek