Марказий банк рубль айирбошлаш бўйича тавсиялар берди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Марказий банк ахбороти:

Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги фуқароларимизнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларига олиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Марказий банки томонидан:

▪️барча тижорат банкларига Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;

▪️банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида Россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

Бу Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини Россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.

👉 @xushnudbek👈

  • 👍 1031
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek