Ўзбекистонда 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар чиқарилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

⚡️2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Марказий банки номинал қиймати 2000 (икки минг) ва 20 000 (йигирма минг) сўм бўлган янги купюраларни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.

Ҳозирча янги купюраларнинг дизайни эълон қилинмади.

Ўзи шу жойида бир фикр: нима учун миллий валютамизнинг бирор янги номиналдаги купюраси чиқарилса, унинг дизайни учун очиқ танловлар ўтказилмайди? Доим жамоатчиликка якуний варианти кўрсатилади холос. Шуни оммавий ва очиқ танлов қилиб, барча хоҳловчи дизайн студияларидан вариантлар олиб, махсус комиссия уларни саралаб, кейин шорт-листни жамоатчиликка тақдим этиб, улар орасидан энг чиройли ва жозибадорини танласак бўлмайдими?

Майли, турли манипуляцияларнинг (лайкбозлик ва сохта овоз йиғиш) олдини олиш учун охирги хулосани Парламент - сенатор ва депутатлар айтсин, розимиз. Лекин ҳеч бўлмаса мана шу очиқ ва шаффоф танлов жараёнларининг ўзи кўпчиликка қизиқ бўларди, деб ўйлайман. Чунки фахримиз бўлган миллий валютамизнинг дизайни муаллифи бўлишни кўпчилик орзу қилади, ҳаммага имкон бериш керакмикин дейман-да.

Булар шунчаки ИМХО.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek