Янги 5 минг ва 10 минг сўмлик купюралар дизайни

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
5000 сўмлик банкнотнинг олд томони тавсифи ва ундаги Шердор мадрасаси тасвири
5000 сўмлик банкнотнинг орқа томони тавсифи ва ундаги Афросиёб археология ёдгорлиги тасвири
10000 сўмлик банкнотнинг олд томони тавсифи ва ундаги Кўкалдош мадрасаси тасвири
10000 сўмлик банкнотнинг орқа томони тавсифи ва ундаги Шоштепа археология ёдгорлиги тасвири

5 минг сўмлик ва 10 минг сўмлик янги купюраларнинг дизайни эълон қилинди

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.

5️⃣ 5 минг сўмлик:

Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

1️⃣0️⃣ 10 минг сўмлик:

Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek