Тадбиркорлар эгаллаб турган ерлар мулк қилиб берилади
‼️Шавкат Мирзиёев:
“Кўпчилик тадбиркорларни ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг тақдири эртага нима бўлади, деган саволлар қийнаётгани ҳам, жойларда бор гап. Ушбу корхоналар ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида, эгаллаб турган ер майдонлари, уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади. Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади. Бунда, ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида, ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади.
Бунинг натижасида тадбиркорлар эгалик қилиб турган ернинг бозор қиймати пайдо бўлади, улар ерларни гаровга қўйиш имконига эга бўлади”.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



