Хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлашга рухсат берилиши мумкин
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganХусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Қарорда бошқа қизиқ бандлар ҳам бор. Масалан, 2022 йил 1 июлдан бошлаб аэропортлар, йўл қурилиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефть маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги корхоналарнинг давлат улушлари босқичма-босқич хусусий секторга сотилади. Лойиҳага илова қилинган жадвалда нималарни хусусий секторга сотиш режа қилинаётгани акс этган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2



