Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlanganШавкат Мирзиёев шижоатли ва фидойи тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди.
- Мураккаб пандемия давридаги синов ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб, ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.
Ана шундай фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.
Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва сизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, - деди Президент.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1







