Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди

Albom20-avgust, 2021, 10:462 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди

Халқаро анжуманлар саройида бевосита 600 нафар, ҳудудлардаги марказий студияларда 1800 нафар, туман студияларида 8500 дан ортиқ, жами 10 мингдан ортиқ тадбиркорлар ушбу мулоқотда иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳисобот учун сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг сўзини тўхтатиб, мулоқотни норасмий, дилдан суҳбатдан бошлаб юбордилар.

“Охирги кундаги мажлисларни бекор қилиб, шу учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўрдим. Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаатини ўқиб чиқдим. Кўпчиликка ёқмаса ҳам, аччиқ ва танқидий фикларни ҳам ўқидим. Нимага? Чунки ўзим ҳаммасини ҳис қилишни хоҳлайман. Атрофдагиларга қўйиб берса, бизда ҳаммаси зўр дейди. Йўқ, унақмас, осмондан тушмаганман. Ҳали тўлиқ зўр бўлиши учун бизга вақт керак. Олдимизда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар ва тизимли ишлар борлигини ҳаммамиз тўғри тушунишимиз керак”, - деди давлат раҳбари.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek