Ўзбекистонда 200 000 сўмлик янги банкнот чиқарилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0
200 000 сўмлик банкнотнинг олд томони кўриниши ва ундаги ҳимоя элементлари тавсифи
200 000 сўмлик банкнотнинг орқа томони кўриниши ва ундаги тасвирлар тавсифи

❗️2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 (икки юз минг) сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади.

Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.

Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III асрга тегишли қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган “AXSIKENT ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek