Эски пулларни алмаштириш муддати узайтирилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Муомаладан чиқарилган пулларни алмаштириш муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилди
Маълумки, эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангалари, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан чиқарилган.
Таҳлил ва мурожаатларга кўра, аҳоли қўлида ҳануз маълум миқдорда эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар сақланиб қолмоқда.
Марказий банк бошқарувининг шу йил 9 январдаги йиғилишида эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Фуқаролар қўлларида қолиб кетган эски намунадаги пулларни 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈





